АсосийDunyo

COVID-19'га қарши вакцина ихтирочилари Forbes миллиардерлари рўйхатига киритилди

'COVID-19'га қарши вакцина ихтирочилари Forbes миллиардерлари рўйхатига киритилди'ning rasmi

Aмериканинг Forbes журнали BioNTech ва Moderna фармацевтика компаниялари раҳбарларини коронавирус пандемияси шароитида соғлиқни сақлаш соҳасида бойлик орттирган 50 та янги миллиардерлар рўйхатига киритди.

Forbesнинг ёзишича, коронавирус пандемияси бир қатор фармацевтика компаниялари ва инвесторларнинг молиявий ҳолатига ижобий  таъсир кўрсатган. Биринчи нвбатда, вакцина яратиш ва тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган корхоналар ҳақида сўз боради.

Forbes  2020 йилда соғлиқни сақлаш тизимида 50 нафар янги миллиардерни аниқлади. Улар орасида коронавирусга қарши нисбатан муваффақиятли вакциналар ишлаб чиқарган  олимларнинг ҳам борлиги диққатга сазовор. Ушб вакциналардан бири Американинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компаниялари ҳамкорлигида яратилган бўлса, иккинчиси АҚШнинг Массачусетс штатидаги Moderna компаниясига тегишли.

Нашрнинг маълумот беришича, BioNTech компанияси ҳаммуассиси, турк миллатига мансуб Германия фуқароси Уғур Шоҳиннинг сармояси 4,2 млрд доллар атрофида баҳоланмоқда. 2011 йилда  Франциянинг Moderna компанияси бошқарувини ўз қўлига олган  Стефан Банселнинг бойлиги  $4,1 млрд. атрофида экани айтилмоқда. 2010 йилда Moderna компаниясига  $5 млн. ва  $1,5 млн. атрофида сармоя киритган Тимоти Спрингер ва Роберта Лангернинг бугунги бойлиги  тегишинча  $2 млрд. ва  $1,5 млрд.га тенг экани тахмин қилинган. Янги миллиардерлар қаторига Хитой, Ҳиндистон, Канада, Швейцария, Гонгконг, Дания сингари мамлакатларнинг қатор компаниялари ва инвесторлари киритилган.

    Бошқа янгиликлар