Иқтисодчи Баходур Эшонов сўнгги вақтларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлаётган Ўзбекистонда коррупция муаммолари, монопол ташкилотлар фаолияти ва депутатлар ўрни борасида фикр юритди.
"Биз эрталаб маъмурий бошқарувдан ҳоли бўлган бозор муносабатларини хоҳлаймиз, лекин кечқурун биз ижтимоий адолатни талаб қилиб, давлат аралашувига чақирамиз.
Биз ҳеч ким тадбиркорларга қандай нархларни белгилашни буюрмаслигини хоҳлаймиз. Лекин "ЎзАвтосаноат"нинг нархлар рўйхатини кўрганимизда эса хоҳишларимизда чалкашликларга дуч келамиз: “Дарҳақиқат, ҳеч ким нархлар белгилашда буйруқ бермасин, лекин нархлар пасайишини талаб қиламиз”.
Биз коррупцияни енгишни истаймиз, лекин гап биз учун ҳаётий аҳамиятга эга бўлган нарсанинг нархи ҳақида кетиши биланоқ, арзонлаштирилган автомобиллар сотиб олиш учун умуман мақбул бўлмаслигини англамасдан, биз автомобиллар учун арзон нархларни талаб қилишга тайёрмиз. Нархлар сунъий равишда туширилиши биланоқ, дарҳол коррупция схемаси пайдо бўлади. Ва мен ҳатто кимдир бунга шахсан қизиқиши мумкинлигини ҳам истисно қилмайман...
Ва бу инфантилизмнинг яна қандай акси эканлигини биласизми? Бизда агар автомобиллар нархи тўсатдан кўтарилса ёки тўсатдан “тонировка”нинг нархи осмонда эканлиги аниқланса, ҳақиқий миллий “flаsh-mob” вужудга келади. Ҳаммамиз буни “мақтаниш” (понт) деб аталишини яхши тушунамиз. Шу билан бирга, мен ҳеч ким университетларда пора ёки дарсликлардаги хатоликлар сабаб “flаsh-mob” уюштирилганини кўрмаганман.
Шахсан мен депутатлар, сиёсатчилар ва ҳуқумат амалдорлари ушбу “мақтаниш”лардан юқори бўлишларини, айниқса, ҳозирги кунда жаҳон бозорларида содир бўлаётган воқеалар фонида ижтимоий ва иқтисодий ўзгаришларнинг жуда мураккаб ўзаро боғлиқлигини кўрган ва тушунадиган бўлишини жуда хоҳлар эдим.
Айни шундай пайтларда, ҳаммасидан кўра ҳис-туйғуларга камроқ берилиш керак. Энг муҳими бундай ҳолларда ҳар хил провокациялар (биринчи ўринда билимсизлик) эмас, балки жамиятда мулоҳазалик, босиқлик ва консолизация керак.
Ва яна шахсий фикрим: мен Ғарб демократиясидаги замонавий сиёсат театр санъатига, томошага, Голливуд ва ғайриоддий воқеликларга яқинлигини яхши биламан ва тушунаман. Аммо буларнинг барчаси биз учун хаётий муҳим, шунингдек, эҳтирос ва драматургияга бой эканлигига ишончим комил эмас. Шахсан мен миллий парламентнинг янада кучли, мувозанатли ва оқилона фаолият юритувчи аъзоларини кўришни афзал кўрдим.
Менимча, депутатнинг асосий вазифаси арзон популизмга эга бўлиш эмас. Аксинча, депутатнинг парламентга келишидан олдин орттирган сиёсий тажрибаси ҳам унга, ҳам парламентга, ҳатто ундан ҳам кўпроқ – ҳудди шу ўзбек автомобилсозлик саноати, кимё саноати, енгил саноатга ... иш ўринларини яратадиган, шаҳарлар ўсиши, талаб ва таклифлар шакллантириш, замонавий иқтисодиётни шакллантиришига, етук жамият вужудга келтирувчи барча омилларга хизмат қилиши керак", дейди иқтисодчи.






