АсосийJamiyat

"Бугунги илиқлик узоққа чўзилмайди". Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

'"Бугунги илиқлик узоққа чўзилмайди". Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизматининг хабар беришича, бугун Ўзбекистон ҳудудларига Эрон ҳудудларидан илиқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланди. Кўпчилик вилоятларда ёмғир ёғади. Республикамизнинг шимолий ва жануби-шарқий ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
      Ҳаво ҳарорати ниҳоят декабрь ойининг охиридаги ўртача кўп йиллик қийматларга яқинлашади ва 7-10° илиқни ташкил этади. 
      Бироқ иссиқ узоқ вақтга келмади. Эртага республика ҳудудларига жанубий циклон кириши бошланади, сўнгра Урал ҳудудларидан совуқ антициклон кириб келади.
      Республика бўйича ёмғир ёғади, кечга томон қорга айланиши мумкин, фақат республика шимолида ва шимолий ҳудудларнинг чеккасида ёғингарчилик кутилмайди
      Якшанба куни ёғингарчилик бўлади, у совуқ фонда қор кўринишида давом этади. 
      Республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда кучли қор ёғиши мумкин, қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
      Дам олиш кунлари ҳарорат пасаяди ва якшанба куни 3° совуқ-2° илиқ атрофида бўлади.
      Бу даврда кечаси ва эрталаб республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
      Бугун ва эртага республиканинг айрим ҳудудларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар