АсосийЖИНОЯТ

Машҳурликка интилиб пичоқбозлик қилган интернет "юлдузлар" қамаладиган бўлди(видео)

Ижтимоий тармоқларда бир қанча ёшлар ўртасида пичоқбозлик бўлгани ҳақидаги видео тарқалди....

'Машҳурликка интилиб пичоқбозлик қилган  интернет "юлдузлар" қамаладиган бўлди(видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда бир қанча ёшлар ўртасида пичоқбозлик бўлгани ҳақидаги видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бўлими Бош бошқармаси томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилди. Воқеани содир этганларнинг шахси аниқлаштирилди.  

Қоидабузарларнинг маълум қилишича, улар фақат машҳурликка эришишни, ўз шахсини "пиар" қилишни кўзлаган:

 Бу ишимиз шунчаки ҳазил тарзида эди. Воқеа жараёнида пичоқ эмас тароқдан фойдаланганмиз. Биз бу ишимиз бунчалик шов-шувга сабаб бўлишини ва тез тарқаб кетишини билмагандик. Хато қилганимизни кеч англадик. Ҳаммадан узр сўраймиз.

Яна бир видео иштирокчисининг сўзларига кўра улар пичоқдан безориликда фойдаланишнинг оқибатини кўрсатиб беришмоқчи бўлган. 

Чилонзор туман судида маъмурий иш кўриб чиқилди. Суд иши якунларига кўра қоидабузарларга 5 суткалик маъмурий қамоқ  ва БҲМнинг бир баробари миқдорида жарима жазоси қўлланиладиган бўлди.

    Бошқа янгиликлар