Фарғона вилоят прокуратураси Ижтимоий тармоқда тарқалган Фурқат туманида 27 ёшли аёл ва унинг чақалоғи вафот этганлиги ҳақидаги хабар юзасидан расмий баёнот берди. Бу ҳақда вилоят прокуратурасининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғи хабар қилди.
12.11.2020 йилда Фурқат туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқхона бўлимига олиб келинган, Фурқат туманида яшовчи фуқаро Г.Х. дан 30 ҳафталик нобуд бўлган ҳомила жарроҳлик амалиёти орқали олинган.
Соғлиги ёмонлашганлиги туфайли 13.11.2020 йилда Республика шошилинч тез-тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалига жойлаштирилган Г.Х. 19.11.2020 йилда жонлантириш бўлимида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Фурқат туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, текширув жараёни вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.






