Бу саволга ДХА ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова жавоб берди: Оила кодексининг 226-моддасига асосан фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳақидаги аризалар ариза берувчи ўн олти ёшга тўлгандан кейин у яшаб турган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан кўриб чиқилади.
Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш тўғрисидаги хулоса ички ишлар органлари томонидан ушбу шахс тегишлича текширувдан ўтказилгандан кейингина тузилиши мумкин.
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг фамилия, исм ва ота исмини ўзгартиришни рад этганлиги устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
«Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга асосан 18 ёшгача фамилия, исм ва ота исмини ўзгартирганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида, 18 ёшдан юқорисига — 100 фоизи миқдорида давлат божи ва БҲМнинг 15 фоизи миқдорида ҳар бир гербли гувоҳнома учун герб йиғими ундирилади.






