АсосийJamiyat

Сергели йўналиши бўйлаб метрода ҳаракатланиш 1 январгача бепул бўлади

'Сергели йўналиши бўйлаб метрода ҳаракатланиш 1 январгача бепул бўлади'ning rasmi

Аввал хабар берилганидек, бугун Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши очилди. Сергели йўналиши очилиши муносабати билан бугун Олмазар бекати техник сабабларга кўра соат 05:00 дан 13:00 гача ёпилган. Шу муносабат билан Чилонзор йўналишидаги поездлар қатнов вақти ҳам узайтирилган.

Айни пайтда "Ўзбекистон темир йўллари"АЖ Ахборот хизмати хабарига кўра, бугун соат 16:00дан 2021 йилнинг 1 январь куни соат 08:00га қадар Бекат-1, Бекат-2, Бекат-3, Бекат-4, Бекат-5 станциялари бўйлаб ҳаракатланиш бепул бўлади. Бепул ҳаракатланиш фақат янги Сергели линиясида амал қилади. Агар йўловчи Чилонзор йўналишидан (Олмазор бекатидан ҳам) ҳаракатланса йўл ҳақи тўланади.

    Бошқа янгиликлар