25-декабр куни Ўзбекистон Президенти Ёшлар форумида сўзга чиқиб, унда мамлакат ёшлари дуч келаётган муаммолар ва уларни ҳал этиш йўлларини айтиб ўтди. Бу ерда давлат раҳбари бир нечта ҳокимлар билан суҳбатлашди, улар ўз ҳудудларида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот беришди.
Gazeta.uz' мухбирининг ҳисоб-китобларига кўра, Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Ёшлар форумида давлат раҳбарига қарата айтаётган мурожаатида 81 марта "Муҳтарам Президент" деб мурожаат қилган. У бу иборани ўртача ҳар 7.6 сонияда такрорлаб турган.
Фарғона вилоят ҳокими Хайрулла Бозоровнинг чиқиши билан қиёсланганда эса у "бор йўғи" 22 марта бу сўзни ишлатган. У ҳар 34.3 сонияда ушбу сўзни ишлатган.






