26 декабрь соат 16:00дан бошлаб Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши хизмат кўрсата бошлади.
“Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати хабарига кўра, йўналиш ишга тушгандан бошлаб 2021 йил 1 январь соат 8:00 га қадар ушбу йўналишда янги очилган “Бекат-1”, “Бекат-2”, “Бекат-3”, “Бекат-4”, “Бекат-5” бекатларида ҳаракатланиш бепул бўлади.
Бепул ҳаракатланиш фақат янги Сергели йўналишида амал қилади. Агар йўловчи Чилонзор йўналишидан (Олмазор бекатидан ҳам) ҳаракатланса, йўл ҳақи тўлаши зарур.






