АсосийJamiyat

Нуроталик 20 ёшли йигитча отаси тенгги маҳалладошига жароҳат етказди

'Нуроталик 20 ёшли йигитча отаси тенгги маҳалладошига жароҳат етказди'ning rasmi

2000 йилда туғилган, Нурота тумани Янгиҳаёт МФЙда яшовчи муқаддам судланмаган Р.П “Рахим бобо” хусусий корхонасига қарашли қурилиши тугалланмаган савдо дўконида ўзаро келишмовчилик натижасида, қишлоқдоши 1980 йилда Нурота туманида туғилган Н.У.нинг танасининг турли соҳаларига қўл ва оёқлари билан уриб, тан жароҳати етказган. 

Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, орадаги тафовут 20 ёш бўлган ушбу фуқароларнинг жанжалига сабаб суриштирувлар давомида маълум бўлади.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Р.П.га нисбатан Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар