АсосийЖАМИЯТ

Бугун Ўзбекистоннинг уч вилоятида қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистон Гидрометеорология хизматининг хабар беришича, бугун кундузи республика бўйича а...

'Бугун Ўзбекистоннинг уч вилоятида қор ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизматининг хабар беришича, бугун кундузи республика бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади.Фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида бироз қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол бироз 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 2° совуқ-3°илиқ атрофида, шимолий ҳудудларда 0-5° совуқ бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шамол кучсиз 3-8 м/с тезликгача эсади. Ҳаво ҳарорати кун давомида 0-2° совуқни ташкил этади.

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 3-8° совуқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар