АсосийJamiyat

“Тахтақорача” довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати тикланди

'“Тахтақорача” довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати тикланди'ning rasmi

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи “Тахтақорача” довонида қор ёғиб, йўлнинг қатнов қисмида музламалар ҳосил бўлганлиги сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланган эди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг хабар беришича, йўлларни қордан тозалаш ишлари олиб борилиб, музламаларни эритиш учун қум-туз аралашмалари сепилиб зарурий чоралар кўрилди. Айни вақтда довон йўлида автотранспорт воситалари ҳаракатига рухсат берилиб, қатнов давом этмоқда. 

"Ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишларини, об-ҳаво ва йўл шароитини инобатга олиб транспорт воситасини бошқаришларини сўраймиз" дейилади хабарда.

 

    Бошқа янгиликлар