АсосийJamiyat

"Бунчаликка борманглар энди..." Халқ депутатлари Қизириқ тумани Кенгаши сессияси ими-жимида ўтказилмоқда

'"Бунчаликка борманглар энди..." Халқ депутатлари Қизириқ тумани Кенгаши сессияси ими-жимида ўтказилмоқда'ning rasmi

Айни вақтда Сурхондарё вилояти Халқ депутатлари Қизириқ тумани Кенгашининг очиқ сессияси бўлиб ўтмоқда.

Сессияга журналистлар киритилмаган. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев хабар бермоқда. 

"Катта эҳтимол билан сессияда Қизириқ туманида ерларининг мажбурий олиб қўйилишидан норози бўлаётган фермерларнинг ерларини олиб қўйиш ва янги кластерга бериш масаласи кўриб чиқилади.

Халқ вакиллари Сессиясини ими-жимида, халқдан яшириб  ўтказилишидан шундай хулосага келиш мумкин.

Халқ вакилларининг мажлиси халқдан яширилиши мумкин эмас. Бу қонунларга зид ҳаракат.  

Виждони ўлмаган, қонунларни ҳурмат қиладиган масъуллардан изоҳ кутамиз.  

Бунчаликка борманглар энди...

Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида ерларининг мажбурий олиниб, кластерга берилишидан норози бўлиб бир гуруҳ фермерлар мурожаат қилишганди.  

Мазкур масалани қонуний ўрганиб, қонун устуворлигини таъминлашни сўраб Бош прокуратура ҳамда Монополияга қарши курашиш қўмитасига мурожаат хати киритгандик.  

Монополияга қарши курашиш қўмитаси масалани назоратга олиб, ўрганишни бошлабди.  

Бош прокуратурадан ҳам шундай тезкорлик ва ҳолисликни кутиб қоламиз", дея ёзиб қодирган депутат. 

    Бошқа янгиликлар