АсосийJamiyat

2020 йилда қанча аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланганлиги маълум қилинди

'2020 йилда қанча аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланганлиги маълум қилинди'ning rasmi

Айни дақиқаларда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти раҳбарияти ва мутасадди ходимлари иштирокида “Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш ва унинг сифатини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари ҳамда келгусида режалаштирилаётган лойиҳалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилда аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш мақсадида амалга оширилган ишлар натижасида ҳудудлардаги 1,2 млн нафардан зиёд аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланди.

️2020 йил якуни бўйича республика аҳолисининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 70,8 фоиздан 73,0 фоизга етказилди.

    Бошқа янгиликлар