АсосийJamiyat

Қийин аҳволда қолган 6 нафар фуқаро Уфадан олиб келинди

'Қийин аҳволда қолган 6 нафар фуқаро Уфадан олиб келинди'ning rasmi

Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Агентлик Халқаро миграция ташкилоти билан ҳамкорликда Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасининг турли ҳудудларида мураккаб молиявий-ижтимоий ҳолатга тушиб қолган кўплаб фуқароларимиз чартер рейслар орқали мамлакатимизга олиб келинмоқда.

Ана шундай тоифадаги фуқаролардан яна 6 нафари 28 декабрь куни Уфа – Тошкент чартер рейси орқали юртимизга олиб келинди.

Эътиборли жиҳати шуки, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Халқаро миграция ташкилоти ва мамлакатимизнинг Москва шаҳридаги элчихонаси кўмагида олиб келинаётган юртдошларимиз асосан касалманд, ҳомиладор ва боқувчисини йўқотган фуқаролар тоифасига киради.

    Бошқа янгиликлар