2021 йил 1 январдан бошлаб "АТТО" оператори томонидан талаба, ўқувчи ва нафақахўрларга имтиёзли транспорт карталари тақдим этилади. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат"АЖнинг Ахборот хизмати маълум қилди.
Фуқаролар транспорт карталарини Тошкент шаҳридаги 70 та ойлик йўл чипталари сотиш шаҳобчаларидан, керакли ҳужжатларни тақдим этган ҳолда, танлаган тарифи учун тўлов қилиб, имтиёзли транспорт карталарни бепул қабул қилиши мумкин.
Маълумот учун, январ ойидан сотувга чиқариладиган электрон ойлик йўл чипталари, йўловчиларга ноқулайлик туғдирмаслик мақсадида, 2021 йил январ ойи учун автоматик тарзда 30 кунлик тарифлар билан тақдим этилади.






