АсосийJamiyat

ИИВ ходими маст ҳолатда фуқаро билан жанжаллашди. Натижада ишидан айрилди (видео)

'ИИВ ходими маст ҳолатда фуқаро билан жанжаллашди. Натижада ишидан айрилди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Бугунги айрим ИИО ходимларидан бирининг аҳволини қаранг, оёғида турибди аранг...” сарлавҳаси остида видео лавҳа тарқалди.

ИИВ ходими маст ҳолатда фуқаро билан жанжаллашгани ва хизматга номуносиб хатти-ҳаракати сабаб ишдан бўшатилди. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ходими А.А. хизмат кийимида маст ҳолда жамоат тартиби ҳамда ИИВнинг меъёрий буйруқ талабларини қўпол равишда бузиб, ички ишлар органи ходимининг шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этганлиги, ходимларга нисбатан фуқаролар томонидан салбий фикрлар уйғонишига сабабчи бўлганлиги учун ички ишлар органларидан бўшатилди, дейилади расмий муносбатда.

    Бошқа янгиликлар