АсосийJamiyat

Қибрай клиник санаторияси раҳбари томонидан карантин зонасига кирмаган ходимларга асоссиз қўшимча тўловлар тўлаб берилгани ўрганилмоқда

'Қибрай клиник санаторияси раҳбари томонидан карантин зонасига кирмаган ходимларга асоссиз қўшимча тўловлар тўлаб берилгани ўрганилмоқда'ning rasmi

"Facebook" ижтимоий тармоғида Ўзбекистон Республикаси Администрацияси ҳузуридаги Қибрай клиник санаторияси раҳбари томонидан COVID-19 билан даволанаётганларга мўлжалланган карантин зонасига кирмаган ходимларга асоссиз қўшимча тўловлар тўлаб берилганлиги, ишчилар асоссиз равишда ишдан бўшатилганлиги ҳамда ишчиларни ташиш учун мўлжалланган автобус қатнови бекор қилинганлиги юзасидан пост жойлаштирилган.

Юқоридаги ҳолатларга қонуний баҳо бериш мақсадида бугунги кунда Қибрай туман прокуратураси томонидан текшириш ишлари олиб борилган.

Текшириш натижалари бўйича қўшимча маълумот берилиши таъминланади дея хабар бермоқда Тошкент вилояти прокуратурасининг Ахборот хизмати.

    Бошқа янгиликлар