Қозоғистон коронавирусга қарши Aмерика вакцинасини сотиб олиш тўғрисида Pfizer компанияси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Марат Шоранов "РИА Новости" га маълум қилган.
Республика ҳукумати яқин вақт ичида ушбу дори воситасини рўйхатдан ўтказиш ва ундан фойдаланиш учун ҳужжатларни расмийлаштиради. Уни етказиб бериш муддати компаниянинг ишлаб чиқариш қувватига боғлиқ. Шоранов америкалик ваксинанинг сақлаш ва ташиш бўйича қатъий талаблари, шунингдек "нархи - Россия Федерациясида ишлаб чиқарилган вакцинадан икки баравар қимматроқ" эканлигини таъкидлади. Препаратни сотиб олиш ҳажми ҳали ошкор қилинмаган.
Aввалроқ Қозоғистон ўз ҳудудида Россиянинг Спутник V коронавирус вакцинасини оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйган эди. Республикада эмлаш кампанияси феврал ойидан бошланади, биринчи навбатда тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар, талабалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, тиббий ва ижтимоий муассасалар, шунингдек сурункали касалликларга чалинган фуқаролар эмланади.
Pfizer/BioNTech коронавирусга қарши эмлаш воситаси ҳозирда клиник синовларнинг сўнгги босқичида. 13 декабрь куни AҚШ маъмурлари фавқулодда ҳолатлар туфайли тезлаштирилган тартибда Қозоғистоннинг аризасини маъқуллаганини маълум қилди.






