АсосийJamiyat

Президент: 15 ёшгача бўлган болалар ва ҳомиладор аёлларга 7 турдаги витаминлар бепул тарқатилади

'Президент: 15 ёшгача бўлган болалар ва ҳомиладор аёлларга 7 турдаги витаминлар бепул тарқатилади'ning rasmi

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва халқимизга Мурожаатномаси давом этмоқда

"Она ва бола соғлиғига эътибор – жамиятга, келажакка эътибор. Шу мақсадда, кейинги йилдан бошлаб, 15 ёшгача бўлган болалар ва ҳомиладор аёлларга 7 турдаги витаминлар, болалар учун паразитар касалликларга қарши дори воситалари бепул тарқатилади.

Бу жараён билан 2021 йилда 11 миллион нафар, 2022 йилда 17 миллион нафар аҳоли қамраб олинади ва бу ишларга 100 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.

Аёллар ва болаларни йод, темир, фолий кислотаси, витаминлар ва паразитларга қарши дорилар билан бепул таъминлаш орқали аҳоли ўртасида камқонлик 25 фоизга камайтирилади" дейди давлат раҳбари.

    Бошқа янгиликлар