АсосийJamiyat

Шавкат Мирзиёев: Монопол бозорларда кўплаб муаммолар ва коррупция сақланиб қолмоқда

'Шавкат Мирзиёев: Монопол бозорларда кўплаб муаммолар ва коррупция сақланиб қолмоқда'ning rasmi

Халқаро конгресс марказида Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси давом этмоқда.

Унда Президент барча соҳалар қатори тадбиркорлар учун имкониятлар яратишга ҳам эътибор қаратди.  

Таъкидланишича, давлат улуши бўлган корхоналар сони 2 йилда 3 баробарга қисқартирилади.  

Мурожаат давомида товар ва молия бозоридаги эркин рақобатни шакллантириш, тадбиркорлар эркин хомашё сотиб олиши учун тенг имкониятлар яратиш зарурлиги қайд этилди.  

"Электр энергияси, газ, қимматбаҳо металлар, минерал ўқитлар, транспорт хизматлари каби йўналишларда монопол бозорлар мавжуд бўлиб, уларда кўплаб муаммолар ва коррупция сақланиб қолмоқда" деди давлат раҳбари.

    Бошқа янгиликлар