Президентнинг Парламентга Мурожаатномасида бошқарувда бир-бирини такрорлайдиган идоралар ва функциялар қисқартирилиши ҳақида маълум қилди:
"Ҳукумат икки ой муддатда бошқарувда бир-бирини такрорлайдиган идоралар ва функцияларни, ортиқча бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича, ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрласин.
Бунда, давлат бошқаруви ходимлари сонини ўртача 15 фоизгача оптималлаштиришни назарда тутиш зарур.
Келаси йил бошидан, ҳар бир вазирлик ўз ишини туман, шаҳар, қишлоқ ва маҳалла кесимида режалаштиради ва ташкил этади.
Вазирлар ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятига туман, шаҳар, қишлоқ ва маҳаллада, амалда қандай ўзгариш бўлганига қараб, баҳо берилади", деди Президент.






