2021 йилда жаҳон ҳамжамияти янги коронавирус турларини ўрганишга катта эътибор беришлари керак. Бу ҳақда Женевада бўлиб ўтган брифингда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Гебрейесус айтиб ўтди, деб ёзди rbc.ru.
"Келгуси йилда қийинчиликлар ва янги муаммолар бўлади, масалан, COVID-19нинг янги вариантлари...ЖССТ коронавируснинг қандай ўзгаришини, шунингдек, ушбу мутациялар унинг тарқалиши ва одамларда касаллик келтириб чиқариш қобилиятига қандай таъсир қилишини яхшироқ тушуниш учун дунё олимлари билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда", деди у.






