Ижтимоий тармоқларда аёл киши Тошкент метроси рельсига тушиб кетгани акс этган видео тарқалди.
Ҳолатга "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Матбуот хизмати ойдинлик киритди.
Маълум бўлишича, Ушбу воқеа 2020 йил 28 декабрь куни соат 21:23да Тошкент метрополитенининг "Алишер Навоий" номли бекатида содир бўлган. Унда 1982 йилда туғилган фуқаро Б.И. ўзини атайлаб яқинлашиб келаётган поезд остига ташлаш мақсадида поезд йўлига ётиб олди. Метрополитен ходимлари ва метро хавфсизлик бўлимининг тезкор ҳаракатлари натижасида бахтсиз ҳодисанинг олди олинди.
Фуқаро Б.И. жиддий жароҳатларсиз платформага олиб чиқилди. Маълум бўлишича, қоидабузар Б.И. депрессия ҳолатида бўлганлиги ва ўзининг ножўя ҳаракатларини кучли эҳтирос ҳолатида содир этганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда, дейилган хабарда.






