Ижтимоий тармоқларда пастликга қулаб тушган "Нексия" автомобили акс этган видео лавҳа тарқалган эди.
ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳалокат жорий йилнинг 27 декабрь куни соат 10:30 ларда, Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани ҳудудидан ўтган "Оққўрғон-Бўка" автомобиль йўлининг 6-километрида содир бўлган. 1991 йилда туғилган Б.Ҳ. исмли ҳайдовчи "Нексия-3" автомобилда келаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида руль бошқарувини йўқотган ва йўлдан чиқиб кетиб пастликка ағдарилган.
Ағдарилиш натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан Оққўрғон тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, сабабларига аниқлик киритилаётгани айтилгаан Ахборот хизмати хабарида.






