Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати маълумотига кўра, Норжон ая Омонова 6 нафар ўғил ва 1 нафар қизни дунёга келтириб, вояга етказган. Шу билан бирга 25 та невара ва 18 чеваранинг суюкли бувисидир.
1978 йилдан буён пенсияда, қарилик гаштини суриб келаётган аямиз 1950-68 йиллар давомида "Тараққиёт" номли жамоа хўжалигида оддий ишчи бўлган бўлса, 1968 йилдан 1978 йилгача ҳудди шу хўжаликда ошпаз сифатида меҳнат қилган.
"Шуҳрат" медали вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Каримов ва туман ҳокими Д.Уралова томонидан аянинг хонадонига ташриф буюрилган ҳолда аянинг яқинлари, ёр-у биродарлари иштирокида топширилди.






