АсосийJamiyat

2021 йилда солиқ соҳасида нималар ўзгаради?

'2021 йилда солиқ соҳасида нималар ўзгаради?'ning rasmi

Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати Президент Мурожаатномасидаги маълумотларга асосланиб, 2021 йилда солиқ соҳасида қандай ўзгаришлар кутилаётгани ҳақидаги маълумотларни келтирди:

  • Келгуси йилда “Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар учун уларнинг бизнес ҳамкорининг солиқ қарздорлиги ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.
  • Тадбиркорларга янада қулайлик яратиш мақсадида 105 та лицензия ва рухсатнома турлари бекор қилинади, 115 таси бўйича эса тартиб-қоидалар соддалаштирилади.
  • Пандемия шароитида айланма маблағ танқислигига дуч келган тадбиркорларимиз “оёққа туриб олишлари” учун уларга кўмак бериш давом эттирилади.
  • Туризм, транспорт ва умумий овқатланиш соҳаларига берилган имтиёзлар 2021 йил якунигача узайтирилади.
  • 20 мингта тадбиркорнинг 400 миллиард сўмлик ер ва мол-мулк солиғини тўлаш муддати яна бир йилга узайтирилади.
  • Тадбиркорлик субъектларида текширишлар ўтказишга эълон қилинган мораторий муддати яна бир йилга узайтирилади.

 

Мавзуга доир:

Президент сайловлари халқаро тамойиллар асосида ўтказилиши керак — Шавкат Мирзиёев

Давлат раҳбари 2021 йил номини эълон қилди

Пандемия жаҳон иқтисодиёти учун ҳар ойда қарийб 400 миллиард доллар миқдорида зарар келтирмоқда — Шавкат Мирзиёев

    Бошқа янгиликлар