АсосийJamiyat

Фарғонада жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган материалларни тарқатиш билан шуғулланиб, қидирувга берилган икки аёл қўлга олинди

'Фарғонада жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган материалларни тарқатиш билан шуғулланиб, қидирувга берилган икки аёл қўлга олинди'ning rasmi

Риштон тумани ИИБ ходимлари  Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган М.З. ва Э.З. исмли аёлларни қўлга олишди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, аёллар Жиноят кодексининг 244-моддаси прим 2-моддаси 1-қисмида (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли қидирувга берилган.

"Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади" , дея сўраб қолади Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

    Бошқа янгиликлар