АсосийJamiyat

1 сентябрь куни 19 ёшли йигит “Lacetti”сида уриб кетиб, ҳалок қилган катта сержантнинг яқинларига "Жасорат" медали топширилди (видео ва фото)

'1 сентябрь куни 19 ёшли йигит “Lacetti”сида уриб кетиб, ҳалок қилган катта сержантнинг яқинларига "Жасорат" медали топширилди (видео ва фото)'ning rasmi

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари - Кадрлар бошқармаси бошлиғи полковник Алиахмад Чориев, Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари подполковник Қудрат Юлдашев ва хизмат вакиллари ҳалок бўлган катта сержант Салим Умаровнинг оиласига ташриф буюришди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

 Ходимлар жорий йилнинг куз ойида ўзининг хизмат вазифасини адо этиш чоғида ҳалок бўлган ЙҲХБ ходимининг оила аъзолари ва яқинлари билан учрашишди. ИИББ вакиллари Салим Умаровнинг онаси Махлуба Умаров ва турмуш ўртоғи Наврузага жамиятда амалга оширилаётган ислоҳотларга Салимнинг қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдиришди, шунингдек оғир жудоликдан руҳан тушкунликка тушмасликларини тилашди. Аёлларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан Салим Умаровга вафот этганидан сўнг берилган "Жасорат" медалини топширишди.

Эслатиб ўтамиз, 1 сентябрь куни тахминан соат 19.00 да 2-батальон ЙПХ инспектори катта сержант Салим Умаров Миробод тумани Шаҳрисабз кўчасида хизмат вақтида ЙТҲга учраган. У “Grand Mir” меҳмонхонаси яқинида текширув мақсадида 25 ёшли Жаҳонгир Б. бошқарувидаги “Captiva” (давлат рақами 01 Q 772 ВВ) русумли автомобилни тўхтатган ва ҳайдовчидан ҳужжат сўраган.

Катта сержант текширувдан сўнг ҳужжатларни ҳайдовчига қайтариб, транспорт воситасини айланиб ўтиб, йўл чети томон юрган вақтда “Lacetti” (давлат рақами 01 Т 789 НВ) русумли автомобилини ишончнома асосида бошқариб бораётган 19 ёшли Темурбек М. Миробод кўчасидан чиқиб, бошқарувни йўқотган ва йўл четида тўхтаб турган “Captiva” автомобилига тўқнашгач, инерция туфайли ҳаракатни давом эттириб, ЙПХ ходимини уриб юборган.

4 сентябрь куни соат 7.00 да Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати бригадаси 2 батальони 3-мобиль гуруҳи инспектори катта сержант Умаров Салим Усмонали ўғли ЙТҲ оқибатида олган жароҳатлари туфайли уч кун давом этган ҳаёт учун курашдан сўнг ҳаётдан кўз юмган. Катта сержантнинг ортида уч нафар вояга етмаган фарзанди қолган эди.

Мавзуга доир: 

Самарқандда хизмат ўтаётган ИИБ инспекторини "Дамас" уриб кетиб, ҳалок қилди

 

    Бошқа янгиликлар