АсосийJamiyat

Фарғонада “Nexia” автомашинаси ҳайдовчиси бетон тўсиққа урилиши оқибатида вафот этди

'Фарғонада “Nexia” автомашинаси ҳайдовчиси бетон тўсиққа урилиши оқибатида вафот этди'ning rasmi

29 декабрь куни фуқаро М.М. ўз бошқарувидаги “Nexia” русумли  автомашинасини Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ҳудудидаги Янгиараб МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўлнинг ўрта қисмидаги бетон тўсиққа урилиши оқибатида ҳодиса жойида вафот этган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ туманида ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига шикаст етказишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг. 

    Бошқа янгиликлар