Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов ва ИИББ бошлиғи ўринбосари - Кадрлар бошқармаси бошлиғи полковник Дилмурод Худжакуловлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида фидоий хизмат олиб борган (марҳум) Шавкат Нафасовнинг оила аъзолари ва яқинлари билан учрашдилар.
Ташриф давомида Шавкат Нафасовнинг жамиятда амалга оширилаётган ислоҳотларга қўшган улкан ҳиссаси эътироф этилди. Дарҳақиқат қаҳрамонларни ёдда сақлаш ва ҳурмат қилиш - бизнинг бурчимиздир!
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан Шавкат Нафасовга вафот этганидан сўнг берилган «Жасорат» медали унинг оила аъзоларига топширилгани ҳақида хабар берган эдик.






