Намангандаги 26-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси Исломбек вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғига мактуб ёзди. Бу ҳақда “Sevimli” телеканали “Zamon” информацион дастурида хабар берилди.
14 ёшли Исломбек ўз хатида келажакда йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими бўлишни орзу қилишини ёзган ва вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғидан янги йилни у билан бирга нишонлашини сўраган. Исломбекнинг хати жавобсиз қолмади. Наманган вилоятининг ИИБ ЙҲХБ бошлиғига йўлланган бу мактуб бежавоб қолмади. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари вилоят ИИБ ЙҲХБнинг биносини экскурсия қилишди.
Болажонларга янги йил дастурхони ёзилди ва турли туман совғалар улашилди.