АсосийJamiyat

Бугун Тошкент бўйлаб "Сеҳрли автобуслар" ҳаракатланади

'Бугун Тошкент бўйлаб "Сеҳрли автобуслар" ҳаракатланади'ning rasmi

"Тошшаҳартрансхизмат" Акциядорлик жамиятининг маълум қилишича, бугун автобусдан фойдаланувчилар учун унутилмас байрам совғалари йўлга чиқмоқда.

Фақатгина 31-декабрь куни соат 14:00 дан бошлаб Тошкент шаҳридаги 2, 14, 24, 38, 46, 51, 63, 69, 80, 91, 93, 101, 131 сонли автобус йўналишларида махсус безатилган "Сеҳрли автобуслар" ҳаракатланади.

Сиз ушбу вақт оралиғида, мазкур автобуслардан фойдаланган вақтингиз, ажойиб онлар, унунтилмас байрам шукуҳи ҳамда эсдалик совғаларига эга бўлишингиз мумкин.

 

    Бошқа янгиликлар