Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 27.01.2011 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Б.Абдулхаевдан ундирувчи Г.Абдулхаева фойдасига вояга етмаган икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ой топган даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш кўрсатилган.
Мажбурий ижро бюроси Андижон туман бўлими ходимлари иш юритувидаги мазкур ижро ҳужжати юзасидан олиб борган ижро ҳаракатлари ҳамда тушунтириш ишлари натижасида қарздор Б.Абдулхаев 1000 АҚШ доллари кўринишида алимент пулларини тўлади ҳамда ушбу пуллар ундирувчига топширилди.






