Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг маълумотига кўра, сўнгги тўрт йилда мамлакатимизнинг 1700 дан ортиқ даволаш муассасаларида 4,8 триллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Шунингдек, беморлар ва муассасаларда меҳнат қилаётган ходимлар учун муносиб шароитлар яратиш, зарур эҳтиёжларни таъминлаш мақсадида:
- 3 076 та даволаш-профилактика муассасасида иситиш тизими талаб даражасига келтирилди;
- 1 842 та муассасада ичимлик суви тармоқлари янгиланди;
- 1 044 та муассасада ҳамда 14 та тиббий ижтимоий муассасада жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Шу жумладан, 2020 йилги инвестиция дастури доирасида:
- 284 та тиббиёт объектларига 2,2 триллион сўм йўналтирилди,
- 61 та объектни қурилиш-таъмирлаш ишлари 2021 йилга ўтказилди.
- 223 та объектларда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланди.
Президентнинг 2020 йил 28 декабрдаги 4936-сонли қарорига асосан келгуси 2021 йилда 131 та тиббиёт муассасасини қурилиш-таъмирлаш ишларига 1,4 триллион сўм маблағ йўналтирилди.






