АсосийJamiyat

Пиротехника воситаларидан 120 дан ортиқ одам жабр кўрди, 6 та уйда ёнғин содир бўлди — ИИВ

'Пиротехника воситаларидан 120 дан ортиқ одам жабр кўрди, 6 та уйда ёнғин содир бўлди — ИИВ'ning rasmi

ИИВ Матбуот котиби Шохрух Ғиёсов фуқароларга мурожаат билан чиқди.

Унда қайд этилишича, Янги йил мавсумида пиротехника маҳсулотларидан фойдаланиш натижасида Ўзбекистонда 120 дан ортиқ одам пиротехникадан куйиш жароҳатини олган, уларнинг 80 фоизи вояга етмаганлар. Бундан ташқари 6 та уйда ёнғин содир бўлган. 

Маълум қилинишича, мамлакат бўйлаб 12 млн.дан зиёд пиротехника маҳсулотлари мусодара қилинди, 258 киши маъмурий ва 17 киши жиноий жавобгарликка тортилди. Яна 1048 та факт бўйича ҳужжатлар суд ва бошқа органларга қонуний чоралар кўриш учун юборилган.

2010 йил 22 сентябрдаги қонун билан мамлакатда пиротехника воситаларини ноқонуний ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, ишлатиш, шунингдек ноқонуний олиб кириш, экспорт қилиш ёки сотиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик жорий этилган, дейилади мурожаатда. 

 

    Бошқа янгиликлар