Қўштепа туманида 3 январь куни М.Х. “Сobalt” русумли автомашинасини Каттаболтакўл МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиши оқибатида, йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, Фарғона каналига тушиб кетган. Ушбу автомашина Фарғона каналидан чиқариб олинганида автомашина ҳайдовчиси М.Х. ва йўловчилар М.И. ҳамда И.И.лар ҳодиса жойида вафот этишгани аниқланган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.








