АсосийJamiyat

Расман! Тўлов-контракт миқдорлари ўзгармайди

'Расман! Тўлов-контракт миқдорлари ўзгармайди'ning rasmi

Айни дақиқаларда АОКАда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фархад Бабашев иштирокида брифинг бўлиб ўтяпти.  Унда соҳага оид жамоатчиликни қизиқтирган энг долзарб масалаларга ойдинлик киритилди.  

Хусусан, маълум қилинишича, 2021 йил 1 февралдан бошлаб республикамизда иш ҳақи ва стипендиялар миқдорлари 10 фоизга оширилиши белгиланди.

Пандемия шароитида республика аҳолисининг тўлов қобилияти пасайганлигини ҳисобга олиб, фарзанди давлат олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиётган оилаларга енгиллик яратиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий ўқув йилидаги амалдаги тўлов-контракт миқдорлари ўзгаришсиз сақлаб қолинади.

    Бошқа янгиликлар