АсосийJamiyat

Янги йилнинг биринчи ҳафтасида бизни аномал совуқ об-ҳаво кутмоқда

'Янги йилнинг биринчи ҳафтасида бизни аномал совуқ об-ҳаво кутмоқда'ning rasmi

"Ўзгидромет" марказнинг маълум қилишича, янги йилнинг биринчи иш ҳафтаси давомида жуда юқори босимли майдон аномал совуқ об-ҳавони келтиради.

Кечалари совуқ 5-10 даражагача, шимолда ва чўл ҳудудларида 12-17 даражагача кўтарилади, ҳафта охиригача эса кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 0-5 даража совуқдан ошмайди. Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати ўртача йиллик қийматлардан  8-10 даражага паст бўлади.

Республиканинг баъзи жойларида туман кузатилади.

Ушбу даврда тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор.

 

 

    Бошқа янгиликлар