АсосийJamiyat

Tабиий газ босими пасайиши кузатилмоқда — “Hududgaz Аndijon” ГТФ

'Tабиий газ босими пасайиши кузатилмоқда — “Hududgaz Аndijon” ГТФ'ning rasmi

“Ўзтрансгаз” АЖнинг 2021 йил 4 январдаги №1 Факсограммасига асосан, "Муборакнефтегаз" нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг бешта конида электр энергияси билан боғлиқ ҳолат юзага келиши натижасида, Муборак газни қайта ишлаш заводидан газ таъминоти деярли тўлиқ тўхтатилади. Шу сабабли, газ қувурларининг жанубий тизими орқали газ ташишнинг кескин пасайиши, жумладан, Фарғона водийсига келтирувчи газ тармоқлари ҳамда магистрал қувурларида босим пасайиши кузатилмоқда. Шунга кўра, Андижон вилояти ҳудудида вақтинчалик газ таъминотида узилишлар юзага келмоқда. Бу ҳақда  “Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали маъмурияти маълум қилди.

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали тасарруфидаги барча шаҳар ва туман газ таъминоти бўлимларига магистрал газ қувурлари орқали етказиб берилаётган табиий газни биринчи навбатда аҳоли, кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа муассасаларига йўналтирилиши, табиий газга боғлиқ кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш бўйича ишлар ташкил этилди ва кучайтирилган ишчи гуруҳларнинг шайлиги таъминланди, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар