АсосийJamiyat

Навоий вилоят ИИБ содир этилаётган коррупцион ҳаракатни фош этди

'Навоий вилоят ИИБ содир этилаётган коррупцион ҳаракатни фош этди'ning rasmi

Навоий вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, 1968 йилда Навбаҳор туманида туғилган Мирзамўмин МФЙда яшовчи Бобур Шокиров (исми ўзгартирилган) томонидан содир этилаётган коррупцион ҳаракат фош қилинди. Аниқланишича, Бобур Шокиров 1978 йилда Навбаҳор туманида туғилган Янгийўл МФЙда яшовчи Р.Днинг қизини Навоий шаҳридаги Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумининг “умумий ҳамширалик” йўналишига танишлари орқали 700 АҚШ долларига ўқишга киритиб қўйишини айтиб, фуқарони пора беришга ундаган.

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни айтилган маблағни Навоий шаҳрида жойлашган “Гул бозор”и қаршисидаги автобекатда олаётган вақтида холислар иштирокида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. 

Жиноятчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг       211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

“Даракчи”нинг Навоий вилоятидаги мухбири Ширингул Асоева тайёрлади

    Бошқа янгиликлар