АсосийJamiyat

Наманганда "Нексия" ва “Кобальт” иштирокидаги ЙТҲда ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди

'Наманганда "Нексия" ва “Кобальт” иштирокидаги ЙТҲда ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди'ning rasmi

Шу йил 3 январь куни соат 11:30 ларда Наманган-Андижон йўлининг 2 км.да Наманган тумани Эшобод МФЙ ҳудудида Нексия русумли автомашинани Наманган шаҳар йўналишида бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, ўзининг йўналишида ҳаракатланиб келаётган Кобальт русумли автомашина билан тўқнашган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Натижада, Кобальт ҳайдовчиси олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган. Кобальт русумли автомашинада бўлган 3 нафар йўловчи (ҳайдовчининг оила аъзолари) бош мия ёпиқ шикасти, бош мияни оғир даражада лат ейиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Нексия русумли автомашина ҳайдовчиси ҳам тос суягининг синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар