Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ ходими Ғ.Файзиевга "Танбеҳ" интизомий жазоси эълон қилинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
2020 йилнинг 3 декабрь куни ижтимоий тармоқларда "Қашқадарёда бодикамерасиз ГАИ ходими" сарлавҳаси остида видео лавҳа тарқалган эди. Мазкур ҳолат бўйича Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилди.
Маълум бўлишича, Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ ходими Ғ.Файзиев хизмат фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган "Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида"ги Низом талабларини бузган.






