Ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетиши муносабати билан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига 4 январдан бошлаб кундузги соат 15:00 дан эрталаб 5:00 гача газ етказиб бериш тўхтатилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, ҳозирги кунга келиб Муборак нефть ва газ қазиб олиш бошқармасининг нефть ва газ конларида тасодифан тўхтатилган барча 14 та насос агрегатлари ишга туширилди ва иш режимида ишламоқда.
Муаммоларни бартараф этиш натижасида Муборак ГEСдан газ таъминоти тўлиқ тикланди. Бироқ, 4 январь куни этказиб берилмаган ҳажмлар тўлдирилмади, бу эса зарур газ босимининг тикланишига тўсқинлик қилади. Шунингдек, 4 ва 5 январь кунлари ҳароратнинг пасайиши туфайли газ истеъмолида ўсиш кузатилмоқда.
Шу муносабат билан республика аҳолиси ва "Иссиқлик электростанциялари" АЖ корхоналарини электр энергияси билан таъминлаш учун табиий газ билан барқарор таъминлаш биринчи даражали вазифадир.
Шунинг учун бир қатор зарур вақтинчалик чоралар жорий этилади. Улардан бири - ёнилғи қуйиш шохобчаларининг соат 15.00 дан 05.00 гача ишлашини чеклаш. Ушбу вақтинчалик чора магистраль газ қувурларида барқарор газ босими таъминланмагунча жорий этилади.
Ушбу чекловлар бир қатор ҳудудларда маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда жорий қилинган.
Мавжуд вазият билан боғлиқ равишда, 4 январь куни уй хўжаликларини электр энергияси ва газ билан таъминлашда вақтинча узилишлар бўлган алоҳида ҳолатлар юз берди. Барча ҳолатлар назорат остида ва зудлик билан ҳал қилинмоқда.
Ҳурматли истеъмолчилар! Газ плиталари ва иситгичларни қаровсиз қолдирмаслигингизни сўраймиз, чунки газ босими тикланганда уни назоратсиз ишлатиш жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин, дейилади хабарда.






