АсосийJamiyat

ТИВ Туркияда вафот этган икки ўзбекистонлик ҳақида хабар берди

'ТИВ Туркияда вафот этган икки ўзбекистонлик ҳақида хабар берди'ning rasmi

Аввалроқ, "Туркияда 28 ёшли ўзбекистонлик қиз ўзини 10-қаватдан ташлаб, ҳалок бўлди" сарлавҳаси остида тарқалган видео маълумот жойланган эди.

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаментининг хабарига кўра, мамлакатимизнинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси 2002 йил 21 майда туғилган Ўзбекистон фуқароси М.Б.нинг 2021 йил 2 январь куни Измир музофоти (Туркия Республикаси) Каршияка туманидаги турар-жой биносининг 10- қаватидан қулаши оқибатида вафот этганлиги ҳақида ОАВда тарқатилган маълумотни тасдиқлаган.

Унга кўра, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар Ўзбекистон фуқаросининг ўлими бўйича тергов жараёнини бошлади.

Бундан ташқари, Бош консулхона маълумотларига кўра, 2021 йил 1 январь куни Истанбул шаҳрида 1974 йил 11 июнда туғилган Ўзбекистон фуқароси Ш.Р юрак етишмовчилигидан вафот этган.

Бош консулхона юқоридаги ҳолатларни назоратга олиб, Туркиянинг ваколатли идоралари билан алоқада бўлиб турибди. Вафот этганларнинг жасадларини Ўзбекистонга дафн этиш учун юборишни ташкил қилишда марҳумларнинг яқинларига консуллик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган.

 

    Бошқа янгиликлар