Фарғона вилояти Бағдод туманида яшовчи фуқаролар С.Эгамбердиев, Ж.Аминжонов, Ж.Раҳимов, А.Жўраев, Қ.Омонов, У.Усмоновлар Ўзбекистонда карантин эълон қилинишидан аввал Россия Федерациясига учиб кетиш учун ҳар бири 1730000 (бир миллион етти юз ўттиз минг) сўмдан, Умиджон Усмонов эса 2180000 (икки миллион бир юзи саксон минг) сўмга авичипта сотиб олишган. Бироқ, карантин сабаб авиақатновлар бекор қилинган. Орадан шунча вақт ўтишига қарамай истеъмолчилар чипта пулларини қайтариб ололмаган.
Фуқаро Умиджон Усмонов Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг “1091” ишонч телефони орқали мазкур ҳолат бўйича мурожаат қилади.
Мазкур мурожаат Фарғона вилояти Бағдод туман жамияти мутахассислари ўрганилиб, истеъмолчиларга жами 10830000 (ўн миллион саккиз юзи ўттиз минг) сўм пуллари қайтарилди.






