АсосийJamiyat

Тошкентдаги Аҳмад Дониш кўчасининг бир қисми автотранспорт қатнови учун ёпилади

'Тошкентдаги Аҳмад Дониш кўчасининг бир қисми автотранспорт қатнови учун ёпилади'ning rasmi

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, йўл таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли Аҳмад Дониш кўчасининг бир қисми автотранспорт воситаларининг қатнови учун ёпилади:

1) 7 - 14 январь кунлари – Амир Темур шоҳ кўчаси устидан ўтган кўприкнинг 7-сон (олдинги 17-сон) Шаҳар клиник шифохонасидан Юнусобод метроси (мўлжал: Универсам)гача бўлган оралиқда(икки томонлама йўлнинг бир томони);

2) 14-21 январь кунлари – Амир Темур шоҳ кўчаси устидан ўтган кўприкнинг Юнусобод метросидан(мўлжал: Универсам) 7-сон (олдинги 17-сон) Шаҳар клиник шифохонаси йўналишидаги қисми(икки томонлама йўлнинг иккинчи томони).

Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллар орқали ҳаракатланишни тавсия этилмоқда.  

 

    Бошқа янгиликлар