1

Жасур Умировга нисбатан очилган жиноят иши судга оширилди

ЖИНОЯТ 05.01.2021, 18:44
Жасур Умировга нисбатан очилган жиноят иши судга оширилди

Бир муддат аввал таниқли эстрада хонандаси Самарқанддаги лицейнинг биринчи курсини эндигина тамомлаган, вояга етмаган қизнинг номусига теккани ҳақида хабар қилинган эди. Кейинчалик, ушбу шахс эстрада хонандаси Жасур Умиров деган тахминлар пайдо бўлиб, ҳолат юзасидан қайта текширув тайинлангани ва жиноят иши очилгани хабар қилинди. Шундан сўнг, ишда тўпланган далиллар асосида Ж.У.га нисбатан 118-моддаси 3-қисми “а” банди билан айб эълон қилиниб, суднинг 21.12.2020 йилдаги ажримига асосан хонандага нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилгани ҳақида маълум қилгандик.

Бугун, 5 январь куни Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати "darakchi.uz"га вазият хусусдаги янгиликларни маълум қилди.

Унга кўра, Жасур Умиров вояга етмаган Ш.М. ни номусига теккани ҳолати бўйича Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувидаги Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 118-моддаси 3-қисми “а” банди билан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят иши мақбул далиллар билан тўлиқ тасдиқланганлиги сабабли, унга Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми “а” банди билан, шунингдек, у билан бирга бўлган фуқаро А. ва Ш. лар Жиноят кодексининг 241-моддаси 2-қисми ва бошқа моддалари билан айбланган. 

Бугун, 5 январь куни терговга оид барча жиноят иши ҳужжатлари мазмунан кўриб чиқиш учун тегишли судлов органига юборилган.

Мавзуга доир: “Айбим бир столда шунақа бузуқлар билан ўтириб қолганим. Тухмат балосини энди кўрдим”. Жасур Умиров вазиятга алоқадорлигига ишора қилиб изоҳ қолдирган.

Жасур Умиров аввал ҳам қамалган эди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1