АсосийJamiyat

МИБ Мўйноқда тадбиркорнинг 320 млн. сўмга яқин қарзини ундириб берди

'МИБ Мўйноқда тадбиркорнинг 320 млн. сўмга яқин қарзини ундириб берди'ning rasmi

Мажбурий ижро бюросининг Мўйноқ туман бўлими иш юритувида Қўнғирот туманлараро иқтисодий судининг 16.11.2020 йилги ижро ҳужжатига асосан,  қарздор “TRANSYOL QURILISH MAGISTRAL” МЧЖ дан ундирувчи “Тежамкор Имкон” МЧЖ фойдасига 317 млн. 410,5 минг сўм асосий қарз, 1,4 млн. сўм пеня,  почта ҳаражати ва давлат божи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати жорий йилнинг 18 ноябрь санасида келиб тушган ва ижро иши қўзғатилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, дастлаб, ижро иши юритувини қўзғаш тўғрисида қарор билан тарафлар таништирилган ва нусхалари юборилган.  

Кейинчалик, қарздор жамиятга ижро ҳужжати талабларини ихтиёрий бажариш учун 15 кунлик муддат берилганига қарамасдан, жамият томонидан бажарилмаганлиги сабабли,  қарздорнинг банкдаги барча ҳисоб рақамларига «МИБ ижро» дастурий таъминоти орқали банд солиниб, балансида мавжуд мол-мулкларни аниқлаш мақсадида тегишли мутассади ташкилотларга сўровномалар юборилди.  

Сўровномалар бўйича олинган жавоб хатларида,  қарздорнинг балансида “КАМАЗ”, “нексия” ва “матиз” маркали автотранспорт воситалари мавжудлиги аниқланди ва қарздорнинг манзилига бориб тегишли тартибда хатловга олинди.  Шундан сўнг, ушбу хатланган автотранспорт воситалари онлайн аукцион савдосида реализация қилиш орқали ижро учун ҳужжатлари тайёрланаётган вақтида жами 322 млн. 045.1 минг сўм қарздорлик тўлиқ тўланди.

    Бошқа янгиликлар