АсосийJamiyat

Ўзбекистонга янги Aирбус A320 Нео самолёти келтирилди

'Ўзбекистонга янги Aирбус A320 Нео самолёти келтирилди'ning rasmi

2020 йилнинг 31 декабр куни "Ўзбекистон ҳаво йўллари" янги Aирбус A320 Нео самолётини қабул қилиб олди. Бу ҳақда Cапа Флеет Датабаcе маълумотлар баъзасига таяниб Спот нашри хабар бермоқда.

 

Самолёт 138 ўринли эконом-класс ва 12 ўринли бизнес-класс билан жиҳозланган. Шунингдек, бортда замонавий мултимедиа тизимлари ва Интернет мажмуаси мавжуд. Aирбус A320 Нео янги ЛЕAП-1A двигателлари ва фюзеляж таркибидаги замонавий ишланмалар туфайли аввалгиларига қараганда 20 фоиз тежамкор. Лайнерлар оралиғи 4,5 минг километрдан 6 минг километргача оширилди.

 

Маълумот учун, олиба келинган янги Aирбус A320 Нео "Ўзбекистон ҳаво йўллари"га қарашли мазкур турдаги учинчи самолёт. Бундан аввал, 2019 йил март ва апрел ойларида A320 Нео самолёти келтирилган эди

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар